BMB Professional Futzal Club 2021 йилнинг январ ойида ташкил этилган.
BMB PFC 2021 йил Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футзал бўйича биринчи лига мусобақалари иштирокини бошлади ва чемпион бўлиб, Олий лига йўлланмасини қўлга киритди.
Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финалида BMB PFC ва “Локомотив” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда BMB PFC жамоаси рақиб дарвозасига 18 та гол уришга муваффақ бўлиб, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогига эга бўлди.
Бундан ташқари, жамоамиз футзал бўйича 2022-2023 йилги Ўзбекистон Суперкубогида кубок эгасига айланди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Олий лигасининг 2022-2023 йил мавсумида Ўзбекистон Чемпиони унвонига сазовор бўлди. Ўзбекистон Кубоги мусобақасида барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб, Ўзбекистон Кубок эгасига айланди.
Янги мавсумда мақсадимиз ўзгармайди: ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда чемпион бўлишга интиламиз.
Ушбу футзал клуби тижорат учун эмас балки ижтимоий соҳани ривожлантириш, спортга бўлган қизиқишни янада кенгайтиришга қаратилган ташкилотдир. Футзал клубини ташкил этиш орқали Ўзбекистонда футбол соҳасини ривожлантириш вазифасини ўз зиммасига олди.
Ҳозирда республикадаги хорижий легионерлари мавжуд ягона жамоа бўлиб, унинг рўйхатига 6 нафар бразилиялик футзалчи ва бош мураббий ёрдамчиси – футзал бўйича Жаҳон чемпиони, УЕФА Кубоги ғолиби, Қитъалараро кубоги ғолиби, Бразилия чемпиони, Бразилия кубоги ғолиби, Испания кубоги ғолиби, Испания Суперкубоги ғолиби, Нуньес Да Сильва Гаттини Адалберто, – қисқа қилиб айтганда: Бетао тайинланди.
ЖАМИ ОЧКОЛАР
ЖАМИ ЎЙИНЛАР
ҒАЛАБАЛАР
ДУРРАНГ ЎЙИН
МАҒЛУБИЯТ
THE PRESIDENT OF BMB PROFESSIONAL FUTZAL CLUB
Сўнгги 6 йил ичида иқтисодиётимизда кўплаб ўзгаришлар юз берди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан хусусий секторга кенг йўл очиб берилди.
Биз спортни яхши кўрамиз ва бугунги асосий вазифаларимиздан бири футбол ва мини-футболни ривожлантиришдир. Бизнинг футзалимиз Осиё ва дунёда ўз ўрнини эгаллайди. Лекин бу етарли эмас. Шу сабабли биз Бразилиядан чет эллик футболчиларни жалб қилдик, улар билан биз ёшларимизнинг маҳоратини ва спортга бўлган қизиқишини янада оширмоқчимиз.
Бизнинг мақсадларимиз жиддий. Бизда 5 йиллик стратегия мавжуд. Биз нафақат BMB PFC негизида, балки бутун мамлакатимиз бўйлаб мини-футболни ривожлантиришни олдимизга биринчи мақсад қилиб белгилаб қўйганмиз.
vice president
executive director
head coach
chief advisor
Physical fitness trainer
Assistant head
coach
Physiotherapist
administrator
Ўтган мавсум Ўзбекистондаги барча совринларни қўлга киритган BMB Professional Futsal Club янги мавсумда ҳам ўз олдига катта мақсадлар қўймоқда. BMB мезбонлик қиладиган учрашувларда оқ рангли, меҳмон учрашувларда эса кўк рангли формада ўйнайди.
BMB PFC ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўплаб футзал ишқибозлари эътиборига сазовор бўлмоқда. Футзал клуб негизида фан-клуб ҳам ташкил этилган. «Оқ йўлбарс» BMB PFC клубининг рамзи ҳисобланади.
BMB PFC Президенти Бекзод Маматқулов Ўзбекистонда футзални ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётгани, бўлажак Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ишларидаги фаоллиги, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири Хосе Венансио Лопесни таклиф этишда кўрсатган ёрдами учун «Ўзбек футболи жонкуяри» унвони билан тақдирланди.
Қувонарлиси, 2022-2023 йил мавсумида футзал бўйича Олий лига чемпионлиги, кубоги ва суперкубоги ғолиблигига эришган ВМВ PFC жамоаси бош мураббийи Нодир Элибаев «Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» номинацияси ғолиби деб топилди. BMB PFC жамоаси аъзоси – хужумчи Музаффар Аҳаджонов Олий лиганинг «Энг яхши футзалчиси» сифатида эътироф этилди.
ВМВ Holding компанияси жамоаси ушбу юксак мукофот BMB Professional Futzal Club ва умуман, ҳақиқий спорт фидойиси ва жонкуяри бўлган Бекзод Маматқулов ва ВМВ PFC жамоаси бош мураббийи Нодир Элибаевни бу юксак эътироф билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида янада юксак марра ва чўққиларни забт этишга, футзал бўйича олий лига ўйинларининг нуфузи ва савиясини ҳамда халқаро мавқеини янада оширишга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.
BMB HOLDING компанияси мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш мақсадида, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда иқтидорли ёш шахматчилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори ва шахматда блиц бўйича Осиё чемпиони Умида Омонова, ҳамда шахмат бўйича жаҳон чемпиони Ҳумоюн Бекмуродовнинг бош ҳомийсига айланиб, уларнинг шахмат оламида энг юқори поғоналарни забт этишлари учун барча шарт-шароитларни яратмоқда.